Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: Штабга энг кўп қайси масалалар бўйича мурожаат келиб тушгани маълум қилинди

01:48 29 Август 2021 Иқтисодиёт
1509 0

АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова мавзу юзасидан маълумот берди:

«20 август куни илк марта Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда қатор масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда махсус «Call-марказ»лар ва Тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш Республика Штаби ташкил этилган эди.

Тадбиркорлар мурожаатлари 20 июлдан 10 августга қадар «Call-марказ»лар томонидан қабул қилинди. Уларни таҳлил қилиш учун ташкил этиш этилган Республика Штаби дам олиш кунларисиз куну-тун фаолият кўрсатди.

Штабнинг 9 та ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар, бизнесни кенгайтириш ва ривожлантиришга доир мурожаат ва ғоялар таҳлил этилди. Сўнг, мурожаатлар тегишлилиги бўйича вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимликларга етказилди.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича Ишчи гуруҳлар тадбиркорлар билан боғланиб, индивидуал характерга эга бўлган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Худди шунингдек, вилоятларда ҳам ҳудудий Штаблар ташкил этилиб, ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати алоҳида ўрганилди.

Ўтган давр мобайнида Республика Штабига жами 15 309 та мурожаат келиб тушган. Шундан:

▫️12 140 та — индивидуал муаммолар;

▫️1 236 та — тизимли муаммолар ҳал этилиши бўйича таклифлар;

▫️1 804 та — ташаккурномалар;

▫️128 та — бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг ҳар бирини ҳал этилиш бўйича назорат ўрнатилиб, бугунги кунда 12 мингдан ортиқ, яъни 92 % масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларнинг барчаси 16 та асосий соҳаларга ажратилган.

Энг кўп мурожаатлар — асосан, бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар, ер ажратиш масалалари, бино ажратиш ва хусусийлаштириш ҳамда солиқ тизими бўйича келиб тушган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер