Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Навоий вилоятидаги очиқ мулоқот Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев, Бизнес-омбудсман Д. Касимов ва бошқа мутасаддилар бошчилигида ўтказилиб, унда вилоятдаги 100 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор соҳалар бўйича тизимли муаммолар кўтарилди. Билдирилган мурожаат ва таклифлар ўрганиш учун қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиши режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида айни дамда тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифлари қабул қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг