Тадбиркорга жазо эмас, кўмак берилди
Жорий йил сентябрь ойининг 22 куни давомида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 1446 та корхонада ноқонуний ишлаётган 8,5 минг нафардан ортиқ фуқаро асосий иш жойига расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Жумладан, Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган 13 нафар фуқаро фаолияти солиқ ходимлари кўмаги билан қонунийлаштирилди.
Худди шунингдек, пойтахтимизнинг Олмазор тумани, Байроқтол кўчасида жойлашган қурилиш корхонасида 16 нафар фуқаро норасмий ишлаётгани аниқланди. Фуқароларни норасмий равишда ёллаб, ишлатаётган ушбу тадбиркорлик субъектига ҳеч қандай жазо чоралари қўлланилмади. Аксинча, «Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи» тамойилига амал қилган ҳолда мавжуд камчиликлар тўғриланишига кўмаклашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг