Тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. (муқаддам судланган) тадбиркор Н.О.га туман деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Ch.T.” МЧЖга қарашли, электр трансформатор пункти ўрнатилган 49 кв. метр ер майдонини гўёки электр тармоқлари корхонасида ишловчи танишлари ёрдамида 21 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 6 000 АҚШ доллари ва 24 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг