Тадбиркорга аукцион орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

19:16 28 Апрель 2022 Жамият
983 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. “S.V.” МЧЖ раҳбари С.нинг ишончига кириб, унга 43 000 АҚШ доллари эвазига аукцион савдолари орқали Яккасарой тумани, Бобур кўчасидаги бўш ер майдонини меҳмонхона қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 13 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер