Тадбиркор икки ярим минг нафар ўқувчига қишки кийим-кечак совға қилди

17:21 13 Октябр 2023 Жамият
674 0

Фото: “Халқ сўзи”

Тошлоқ туманида жойлашган “Amira Textile” корхонаси таъсисчиси, тадбиркор Шерзод Ботиров вилоят мактабларида таълим олаётган икки ярим минг нафар бошланғич синф ўқувчисига куз-қиш мавсумига мўлжалланган кийим-кечаклар совға қилди.

2022 йилда ишга туширилган ушбу корхонада 400 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган. Ҳозирда корхонада йилига қарийб 60 миллиард сўмлик тайёр кийим–кечаклар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг салмоқли қисми хорижга экспорт қилинмоқда.

— Айни пайтда Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурида фаол иштирок этиб, ишсиз ёшлар, хотин-қизларни касбга ўқитяпмиз,—дейди Шерзод Ботиров. —Ютуқларимиз бардавомлигини таъминлашда давлатимиз томонидан биз тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбат муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

    Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер