Тадбиркор фақат ўқитувчиларга автомашина ёқилғисини арзон нархларда сотмоқда

12:20 14 Май 2022 Жамият
1204 0

Хабарингиз бор, бугунги кунда Президентимиз томонидан ўқитувчи мақоми нуфузини ошириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. 

Хоразм вилоятида туман, шаҳар ҳокимлари томонидан ҳам ўқитувчиларга бўлган эътибор кучайганини сезиш мумкин. Бироқ бугун эътиборимизни тортган ҳолат тадбиркорнинг ўқитувчиларга бўлган муносабати бўлди.

Янгиариқ тумани, Гулланбоғ қишлоғида жойлашган «Ҳаёт булоғи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари қўллаб-қувватланмоқда.

Тадбиркор ўзига тегишли бўлган аҳолига газ тўлдириш шохобчасида ўқитувчиларнинг автомашиналарига ёқилғини оддий аҳолига нисбатан арзонлаштириб бермоқда.

Эътиборлиси, агар ўқитувчининг ўзида автомобиль бўлмаса, оила аъзоларига ҳам арзон баҳода ёқилғи қуйиб бермоқда.

Ўқитувчиларга ҳар бир соҳа вакили томонидан кўрсатилган эътибор уларни янада руҳлантириб, қалбини фахр ва ифтихорга тўлдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер