Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

10:29 01 Декабрь 2023 Жамият
442 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан “Сувинспекциянинг” Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда  ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудуддаги 7 та  фермер хўжалиги масъул шахслари ҳеч қандай ҳужжатсиз магистраль ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб,  давлат ва жамият манфаатларига жами 1,2 млрд. сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.S.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Н. Қува тумани “Маданият” МФЙ сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 481,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўштепа туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “D.» фермер хўжалиги масъул шахслари дала майдонини суғориш учун ўрнатилган сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа электрон дастурга киритилмаган ҳисоблагич орқали ўғрилик йўли билан улаб, жами 148,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.И. Эркин кўчасидаги уйда ҳеч қандай ҳужжатсиз ташкил этган фермада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 130 млн сўмлик  табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер