Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан “Jizzaxshahargaz” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “L.S.” МЧЖ масъул шахслари корхона ишлаб чиқариш цехи табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тармоққа қайта уланиб, жами 857,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар А.Э. ва А.Н. “О.Т.” МФЙдаги рақамсиз уйдаги балиқхонани ҳамда“Х.” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонани тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўғирлик йўли улашиб, жами 111,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг