Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

12:51 10 Январь 2024 Жамият
336 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда Зангиота туманида яшовчи А.Н. ва Э.Ю. ўз уйларида ташкил қилган иссиқхонани ўғирлик йўли билан ўрта босимли газ қувурига резина шланг ёрдамида ўзбошимчалик билан улаб олишиб, жами 351,6 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ч.Б.” хусусий корхонасига қарашли чойхона туман газ таъминоти бўлими томонидан тармоқдан узилган бўлсада, корхона раҳбари Ж.А. газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта уланиб, 97 млн сўмлик табиий газдан ўғирлик йўли билан фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер