Т. Норбоева: "Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари" ғоясини рўёбга чиқаришда биз, аввало, она тилимизга таянамиз»
Фото: Олий Мажлис Сенати
Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлис кун тартибига киритилган масалаларнинг иккинчи кун муҳокамалари қизғин давом этяпти.
Сенат Раиси ялпи мажлис кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш аввалида барчани 21 октябрь – Ўзбек тили байрами билан самимий табриклади.
«Эътироф этиш керак, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар жамият ва давлат ҳаётида она тилимизга нисбатан ҳурмат ва масъулият руҳи шаклланишига хизмат қилмоқда. Она тилимиз бор экан миллатимиз абадий барҳаёт» — деди Т. Норбоева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг