100 литр спиртни чегарадан сув деб олиб ўтмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари фуқаро Ф.Абдуллахўжаева қўшни давлатдан қадоқланган 20 дона елим идишлардаги 100 литр “сув” ўрнига этиль спирти олиб ўтганини аниқлашди.
Опа-сингил Ҳожитоеваларнинг “салқин ичимликлар”и эса 31 млн. сўмдан ортиқ етти турдаги 2008 дона, умумий оғирлиги 1040 литр пиво бўлиб чиқди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 26 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 95 млн. сўмдан ортиқ бўлган салкам 3600 литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг