Сувни маълум вақтларда эмас, узлуксиз узатиш тартибига ўтиш керак
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Шифокорларимиз тавсия қилишяптики, қўлни ювишда оқиб турган сувдан фойдаланиш керак. Аммо сув вақти-вақти билан узатилиши боис, кўпгина ҳудудларда бу қоидага амал қилиб бўлмаяпти. Натижада турли идишлар ёки бошқа мосламаларнинг тўтқичини ушлаган ҳолда фойдаланишга тўғри келяпти. Бу эса вирусдан ҳимояланиш ўрнига унинг тарқалиш хавфини ошириши мумкин. Қолаверса, сувга талаб ортгани боис идишларга тўлдириб қўйилгани етмай қолиш эҳтимоли ҳам юқори бўлмоқда.
Шу боис таклиф шуки, ичимлик суви таъминотини амалдаги белгиланган вақтларда эмас, туну кун узлуксиз узатиш тартибига ўтказиш керак. Ўйлаймизки, мутасадди идоралар тез орада бу борада аниқ-чора тадбирлар кўрадилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг