Сувда сузадиган машина

14:05 05 Февраль 2019 Жамият
1664 0

Иллюстратив фото

Аму — Қоракўл каналида сувда сузадиган машина пайдо бўлди.

“Землесос” деб аталадиган бу қурилма сув ҳавзаларини чуқурлаштириб, лой ва балчиқларни чиқариб ташлайди. Иш сифати ҳам, унумдорлиги ҳам юқори.

Шу пайтга қадар бу юмуш экскаваторлар воситасида бажарилар, аммо улар йирик сув иншоотини белгиланган чуқурликда тозалай олмас, вақт ҳам, маблағ ҳам кўп сарфланарди. Оқибатда сув таъминотида қийинчиликлар юзага келарди.

Бизга маълум қилишларича, Бухоро вилоятига Хитой Халқ Республикаси гранти асосида ана шундай замонавий қурилмаларнинг бештаси келтирилган. Уларни ишлатиш учун зарур электр линиялари тортилган.

Эътиборлиси, “землесос”ларни ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар бошқаришмоқда.

Истам Иброҳимов (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер