“Сув насослари” сохта cотувчиси қўлга олинди

13:40 29 Июль 2023 Жамият
349 0

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 36 ёшли (аёл) С.И. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 21.380.000 сўм пуллари “номаълум шахс” томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида яшовчи 33 ёшли Ю.Б. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ю.Б., С.И. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини “YouTube” видеоҳостингидаги канал админи сифатида таништириб, дала майдонларига сув чиқариб берувчи электр насосини сотиш, ўрнатиш ва етказиб бериш хизмати борлигини айтиб, унга электр сув насосини ҳамда ушбу сув насосининг электр ҳимоя шитини 21.380.000 сўмга сотиб олишга ўзаро келишиб, ўзининг банк картасига келишилган пулларни ўтказдириб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер