Сув хўжалигидаги ислоҳотлар учун келгуси етти йилда Навоийга 2,5 триллион сўм йўналтирилади — Шавкат Мирзиёев

15:01 21 Июнь 2023 Иқтисодиёт
678 0

“Сув ресурсларини тежаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича катта ислоҳотларни амалга оширамиз. Бу ишлар ўз-ўзидан бўлмайди, жуда кўп маблағ керак, лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз.

Сув таъминоти энг оғир бўлган Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманларида 8 минг гектар майдонлар ёпиқ қувурли суғориш тизимига ўтказилади. Бунга 150 миллиард сўм берилади. Биргина шунинг ўзида, суғоришга сарфланадиган 200 миллион куб метр сувнинг 40 фоизи тежалади.

Бундан ташқари, Навоийдаги мавжуд каналларнинг 150 километр қисми бетон қопламага ўтказилади, 125 километр дренаж тармоқлари реконструкция қилинади. Бунга 300 миллиард сўм ажратилади”, — деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер