Сув хўжалиги соҳаси ташкилотларини сақлаш ва дастурларини амалга ошириш учун жами 9,2 трлн. сўм маблағлар ажратилиши кутилмоқда — Хайрулло Ғаффоров

15:21 08 Ноябрь 2023 Сиёсат
234 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида фракциялар раҳбарлари ҳам қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Хайрулло Ғаффоров, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

— 2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳасида ҳам барча соҳалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш учун бюджетдан ажратилаётган маблағларга фракциямиз аъзолари алоҳида эътибор қаратди.

Айниқса, бюджетномада иқлим ўзгаришларини олдини олиш ва унга мослашишдаги муҳим инструмент ҳисобланган «Яшил иқтисодиёт»га ўтишга қаратилган ислоҳотлар доирасида бир қатор лойиҳаларни жорий этилиши бу борада молиявий ҳужжатнинг аҳамиятидан далолат беради.

Шунингдек, сув хўжалиги соҳаси ташкилотларини сақлаш ва дастурларини амалга ошириш учун жами 9,2 трлн. сўм маблағлар ажратилиши кутилмоқда. Ёки аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига 1 трлн. 260 млрд. сўм ажратилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер