Сурхондарёлик ўқувчи халқаро олимпиадада олтин медаль соҳиби бўлди
Адигея Республикасининг Майкоп шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Кавказ математика олимпиадаси юқори нуфузга эга халқаро интеллектуал мусобақа сифатида эътироф этилади. Мазкур нуфузли беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Термиз шаҳридаги 14-мактаб ўқувчиси Элшод Ўралов ушбу олимпиадада энг юқори натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу ютуқ мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор ва ёшлар учун яратилаётган имкониятларнинг амалий самарасидир.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши ва халқаро майдонда муносиб иштирокини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ўз натижасини бермоқда. Иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги ислоҳотлар юртимиз равнақига хизмат қилмоқда.
Элшоднинг эришган ушбу ютуғи ҳам мамлакатимиз илм-фан соҳасидаги нуфузини янада оширишга ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг