Сурхондарёдаги икки мактабнинг барча битирувчилари муддатидан олдин талаба бўлди
Фото: "Халқ сўзи"
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жорий ўқув йилида Шўрчи туман ихтисослаштирилган мактабини 41 нафар, Бандихон туман ихтисослаштирилган мактабини 16 нафар 11-синф ўқувчилари тамомламоқда. Ушбу мактабларнинг барча битирувчилари муддатидан олдин олий таълим муассасалари (ОТМ) талабаси бўлди.
Шунингдек, Жарқўрғон туманидаги 12-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф битирувчиларининг 7 нафари ҳам муддатидан олдин талабаликка тавсия этилди. Улар орасида Канада, Италия, АҚШнинг нуфузли университетларига кирганлар ҳам бор.
Бундан ташқари, Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 18 нафар битирувчиси ҳам муддатидан олдин талаба бўлди.
Бундан ташқари, Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб интернати битирувчиларининг 18 нафари ҳам муддатидан олдин Tashkent International University олийгоҳи талабаси бўлишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг