Сурхондарёда юридик техникум фойдаланишга топширилди

07:50 02 Сентябр 2023 Жамият
369 0

Сўнгги йилларда мамлакатда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этишга, кадрлар салоҳиятини оширишга ҳамда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида илм даргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

600 ўринга мўлжалланган мазкур таълим маскани давлат-хусусий шериклик асосида капитал таъмирланиб, барча қулайликларга эга бўлган жиҳозлар билан таъминланди. Қолаверса, катта ва ёруғ синф хоналари, ИТ клуби, “Юридик клиника” маркази, суд амалиёти зали, ахборот ресурс маркази, йигит ва қизлар учун алоҳида ётоқхоналар ёшларимизнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун шароит яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер