Сурхондарёда юк машинаси газ қувурини уриб юборди

13:00 17 Февраль 2026 Жамият
312 0

Сурхондарёда юк машинаси газ қувурини уриб юборди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Чилонзор» МФЙ Буюк Темур кўчасидаги газ қувурини юк машинаси уриб юбориши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.

Мазкур ҳолат натижасида ҳудуддаги 820 та аҳоли ва 2 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

«Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар якунлангандан сўнг таъминот қайта тикланади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер