Сурхондарёда ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали яна бир ҳуқуқбузарлик бартараф этилди

14:59 18 Декабрь 2023 Жамият
400 0

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарлик содир бўлди. Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камераларига муҳрланди.

Ўрганиш натижасида фуқаро Г.Х. тумандаги “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланди. Унга нисбатан МЖтКнинг 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга нисбатан БҲМнинг бир баробари — 340 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Маълумот учун, дастлаб Термизда 10 та ҳудудда онлайн кузатув камералари ўрнатилганди. Яқинда эса яна 15 та шундай камералар олиб келинди. Бу кузатув камералари нафақат ноқонуний жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни тезкорлик билан аниқлаб, ўз вақтида бартараф этишга ва тегишли чораларни кўришга имконият яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер