Сурхондарёда «Матиз» «Лабо»ни уриб ағдарди

12:03 06 Январь 2021 Жамият
970 0

Жорий йилнинг 6 январь куни ижтимоий тармоқда «Шошқалоқ «Матиз» ҳайдовчиси тезликда келаётган «Лабо»га йўл бермади ва уни уриб ағдарди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Видео лавҳа юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 4 январь куни соат 16:05ларда, Сурхондарё вилояти, Узун тумани ҳудудидан ўтган 4R 108В автомобиль йўлининг 12-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Қ. «Матиз» русумли автомобилда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ортга қайрилиб олаётган вақтида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги «Лабо» русумли автомобилни уриб юборган. Зарб оқибатида «Лабо» автомобили ағдарилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Узун тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер