Сурхондарёда Конституция байрами муносабати билан 72 та янги объект ишга туширилди

11:41 09 Декабрь 2025 Жамият
355 0

Байрам айёмларида аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган янги объектларни фойдаланишга топшириш анъанага айланган бўлса, жорий йил ҳам ушбу эзгу анъана изчил давом этди.

Хусусан, Сурхондарёда Конституциямиз қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан вилоятнинг шаҳар ва туманларида жами 72 та объект тантанали равишда ишга туширилди. Уларнинг таркиби аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қамраб олган ҳолда шаклланди:

5 та умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли,

2 та ичимлик ва оқова сув тармоғи,

7 та ижтимоий соҳа объекти,

49 та маҳаллада йўл-инфратузилмани яхшилаш лойиҳалари.

Маросим доирасидаги энг қувонарли воқеалардан бири — Термиз давлат университетида 800 ўринли, замонавий 8-талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилиши бўлди. Вилоят ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари ва зиёлилар иштирокида кечган очилиш тадбири талабалар учун ҳақиқий байрам туҳфасига айланди.

Шунингдек, барча 72 та объект онлайн тарзда, «Zoom» орқали фойдаланишга топширилгани тадбирнинг очиқлиги ва замонавий ёндашувлар асосида ташкил этилганидан далолат беради.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер