Сурхондарёда ҳамшира фарзанди кўз олдида калтакланди

22:03 23 Октябр 2022 Жамият
579 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги шифохонада ҳамширанинг фарзанди олдида ваҳшийларча калтаклангани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, Денов туман сил касалликлар шифохонаси бош ҳамшираси Д.И. ва мазкур даволаш муассасаси физиотерапия бўлими ҳамшираси С.Т.нинг шахсий адовати сабаб, жорий йил 18 октябрь куни эрталаб соат 10:00 лар атрофида зиддиятли ҳолат юзага келган. Ушбу ҳолатга С.Т.нинг яқинлари ҳам аралашиб, шифохона бош ҳамширасига тан жароҳати етказган.

Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этган ҳамширалар вақтинча ишдан четлаштирилди. Шу билан бирга калтакланган ҳамшира қизининг руҳий ҳолати ва соғлиғи мутахассислар назоратига олинган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер