Сурхондарёда экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.М. “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги “А.Ғ.” фермер хўжалигининг 50 сотих суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг