Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди: у ўлдирилган ва молхонага кўмилган

11:41 29 Апрель 2024 Жамият
483 0

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланган эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бунгача вилоят ИИБ Даҳан маҳалласида яшовчи 38 ёшли фуқаронинг ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эди. Фуқаро 16 апрель куни уйидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 10 миллион сўм мукофот пули ҳам ваъда беришган.

Йўқолган эркакнинг жасади 26 апрель, жума куни Нурли Манзил маҳалласидаги уйлардан бирининг молхонасидан топилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини қўлга олди. Маълум бўлишича, у жабрланувчидан 40 миллион сўм олиб, қочиб юрган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г,и» бандлари (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер