Сурхондарёда 32 нафар боғча болаларини олиб кетаётган «Damas» тўхтатиб қолинди
Сурхондарёда 32 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётган «Damas« автомашинаси тўхтатиб қолинган. Бу ҳақида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири «Damas« автомашинасида 32 нафар вояга етмаган болаларни ҳаётини хавфга қўйиб манзилига олиб бораётган вақтида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган.
ЙПХ ходимлар томонидан ушбу ҳолат бартараф этилиб, автомашина кузатув остида боғчага ҳудудига қайтарилган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига тақдимнома киритилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 апрель куни Наманган вилояти Косонсой туманида ҳам «Damas» автомашинаси 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган вақтда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг