Сурхондарёда 3 кишига «права» олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Иллюстратив фото
Сурхондарё вилояти Денов туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Қ.Д. қўлга олинган. Муқаддам судланган ушбу шахс 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали «В.,С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 17,3 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг