Сурхондарёда 16 нафар соҳа фаолларига давлат мукофоти топширилди

17:13 30 Август 2024 Жамият
482 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Президентимизнинг фармонига кўра, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ва уни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат ишларида фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Сурхондарё вилоятидан 16 нафар турли соҳа фаоллари ана шундай юксак мукофотларга сазовор бўлди. Термиз шаҳрида мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

— Камтарона меҳнатим юксак орден билан мукофотланганидан беҳад бахтиёрман, — дейди II даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби, Термиз тумани «Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Гулчеҳра Худойназарова. — Бу мукофот менга янада масъулият юклади. Ватаним равнақи учун бор кучимни сарфлайман.

Тадбирда вилоят ҳокими томонидан давлат мукофотлари — фахрий унвонлар, орден ва медаллар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер