Сурхондарёда 13 бош ёввойи қуённи ноқонуний овлаган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида 13 бош ёввойи қуённи ноқонуний овлаганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилган.
Рейд жараёнида Термиз тумани Учкўл атрофидаги дашт ҳудудида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, «Олмазор» кўчасида яшовчи фуқаро Э.Ф. томонидан 13 бош ёввойи қуён ноқонуний равишда овлангани аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро овни тақиқланган усулда — тунда ёритувчи мосламадан фойдаланган ҳолда амалга оширган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилган. Шунингдек, ов жараёнида фойдаланилган, фуқаро Э.Ф.га тегишли бўлган 3 дона ов милтиғи ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, вилоят ИИБга топширилган.
Билдирилишича, ҳозирда табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг