Сурхондарё вилоятининг 6 та ҳудудида табиий газ таъминоти янада яхшиланади
Иллюстратив фото
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифида берган топшириқларига асосан, «Термиз» магистраль қувурига параллель равишда 46,5 км узунликдаги «Термиз-2» магистраль қувурини қуриш лойиҳасининг 31 км қисми ишга туширилмоқда.
Натижада Термиз шаҳри ва Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ ҳамда Шеробод туманларини 2024-2025 йил куз-қиш мавсумида табиий газ билан таъминлаш узлуксизлиги яхшиланади.
Шу муносабат билан жорий йил 8 январь куни соат 8:00 дан 18:00 гача Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бандихон, Музработ ва Қумқўрғон туманларидаги барча истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
"Мазкур ишлар келгусида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда саноат тармоқларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганлигини билдирган ҳолда, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Тармоқлардаги модернизация ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади" дейилади расмий хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг