Сурхондарё бозорларида савдо ярмаркалари ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик ойи Рамазонда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳолига қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратди. Шу мақсадда тегишли идора ва ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.
Президент топшириғи ижроси доирасида Муборак ой муносабати билан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Термиз шаҳридаги “Яшил дунё” марказий деҳқон бозори ҳудудидаги ярмаркада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг турли турдаги маҳсулотлари арзон нархларда сотувга чиқарилди. Барча маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича назоратга олинган, нархлар эса аҳоли учун қулай даражада белгиланган.
Ярмарка фақат нархларни барқарорлаштириш билан чекланиб қолмай, аҳолига сифатли маҳсулотлар тақдим этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва харидорлар учун қулай имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда.

— Бозор жуда обод ва тартибли. Маҳсулотлар ҳам сифатли. Энг муҳими, нархлари ҳамёнбоп. Бу ердан барча зарур маҳсулотларни топиш мумкин. Бундай қулайликларни яратган масъуллардан миннатдормиз, — дейди Гулчеҳра Абдуллаева.
Фарҳод ЭСОНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг