«Сурхон соҳили» янги биноли бўлди

14:43 31 Август 2022 Жамият
527 0

Фото: Халқ сўзи

Сурхондарё вилоятида ҳам «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган эзгу ғоя асосида нишонланаётган байрам шодиёналари жойларда қуриб битказилган янги иншоотлар тақдимот маросимларига уланиб кетмоқда. Жумладан, Термиз шаҳридаги «Сурхон соҳили» маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Термиз шаҳар ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбирда сўзлаганлар мамлакатимизда маҳалла тизими фаолиятини ҳар жиҳатдан такомиллаштириш, фуқаролар йиғинлари учун замонавий шарт-шароитларни яратиш, бир сўз билан айтганда, ушбу институтнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ўз самарасини бераётганини таъкидладилар.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан ушбу МФЙга компьютер жамламаси ва бошқа зарур жиҳозлар топширилди.

Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер