«Сурхон» давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга морхўр муҳрланди
Морхўр Ўзбекистонда «Кўҳитанг», «Бойсунтоғ», «Боботоғ» тизмаларида тарқалган.
1950 – 1970 йилларда кескин камайиб кетган, кейинчалик «Сурхон» қўриқхонасида олиб борилган муҳофаза чоралари туфайли аста–секин барқарорлашди, бироқ бошқа ҳудудларда қисқаришда давом этмоқда.
Ҳозирда тахминан 400–450 таси мавжуд («Кўҳитанг»да 400 тача, «Боботоғ»да 20 тача).
Морхўр «Сурхон» қўриқхонасида, Бойсун ва Ҳазратбобо ўрмон хўжаликларида муҳофаза остига олинган. Ўзбекистон Қизил китоби ва "SITES"нинг II иловасига киритилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг