Сурхандарёда 3 та автомобиль тўқнашуви оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган

14:48 07 Январь 2023 Жамият
748 0

Сурхандарё ЙҲХБ

Сурхондарёнинг Сариосиё туманида Нехиа, Спарк ва Гентра иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 2 январь куни соат 23:20 ларда Сариосиё тумани «Шабнам» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Ҳ-1583 автомобиль йўлининг 1-кмсида Нехиа, шу йўналишда ҳаракат қилиб келаётган Спарк автомобилига бориб урилган. Зарб оқибатида Спарк қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Гентра билан тўқнашган. Нехиа эса бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб, ағдарилган.

Оқибатда Нехиа ҳайдовчиси олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этди.

Воқеа сабаби ўрганилганда ҳайдовчи тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани, оралиқ масофани сақламагани ва йўлнинг тегишли қисми сунъий ёритилмагани аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер