Суриядаги террорчилик ташкилотларига қўшилмоқчи бўлган қашқадарёлик йигит қўлга олинди

12:48 19 Январь 2022 Жамият
926 0

Россия Федерациясида мавсумий ишлаши даврида Интернет тармоғи орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб, қўпорувчилик ҳаракатини содир қилиш мақсадида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган, Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россияда қўлга олинди ва Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер