Суперконтрактни камайтириш ва унинг тўловини 4 ёки 6 йил мобайнида бўлиб тўлаш тартибини жорий этиш таклифи берилди
«Ўқишга кириш учун балл етмай қолган тақдирда суперконтракт табақалаштирилган тизими мавжуд, лекин жуда қиммат. Суперконтракт тўловини камайтириш ва суперконтракт тўловини 4 ёки 6 йил мобайнида бўлиб тўлаш тартибини жорий этсангиз».
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида бўлиб ўтган брифингда ана шундай таклиф билдирилди.
«Аввало билдирилган таклиф учун миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда амалдаги оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) тўловини тўлашга доир ҳужжатлар заруратга кўра ўзгартирилганда мазкур таклифингиз ваколат доирасида кўриб чиқилади, — деди Ф.Бабашев. — Маълумот ўрнида, оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, ундан тушган маблағлар ОТМнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор харажатларга йўналтирилган».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг