Супер-контракт бўйича муҳим хабар эълон қилинди
2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим ахборот хизмати хабар берди.
Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1-октабрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг