Сунъий интеллект соҳасида чиқарилган ҳужжатлар сони бўйича Эрон етакчилик қилмоқда

20:57 03 Март 2024 Дунё
359 0

Эрон ислом мамлакатлари орасида сунъий интеллект (AI) соҳасида чиқарилган ҳужжатлар сони бўйича биринчи ўринда туради. Бу ҳақда “BRICS TV” тармоғи ҳамкори “Tehran Times Web of Science” портали маълумотларига таяниб хабар берди.

2013-2022 йилларда мамлакат ҳукумати сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича 2638та ҳужжат чиқарган. Саудия Aрабистони (2465) ва Туркия (2303) мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Сунъий интеллект технологияси дунёсида Эрон 14 ўринни эгаллади. Ҳисоботга кўра, республика ислом мамлакатлари орасида “3D” чоп этиш ва робототехника бўйича иккинчи, Интернети бўйича тўртинчи, “5G” ва катта маълумотлар бўйича бешинчи, дрон технологияси бўйича еттинчи, блокчейн бўйича саккизинчи ўринларни эгаллаган.

Охирги 5 йил ичида сунъий интеллект соҳасидаги илмий ишланмалар сони уч баробардан зиёд ошди.

Сунъий интеллект соҳасидаги ихтироларнинг аксарияти Теҳрон университети, Табриз университети ва Aмир Кабир технология университети билан боғлиқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер