Сунъий интеллект сизнинг жойлашувингизни фотосуратлардан аниқлай олади
Стенфорд талабалари нейротармоқни “Google Street View”дан олинган атиги 500.000га яқин кўча тасвирлари асосида ўргатишган бўлсада (аслида бу жуда кам), натижалар ҳайратланарли бўлди.
“GeoGuessr” ўйинида “PIGEON” нейротармоғи одамдан кўра яхшироқ натижа кўрсатди — у 95% ҳолларда мамлакатни тўғри тахмин қилган, жойлашувни аниқлашда эса максимал 40 км масофага адашган. У ҳатто бир неча раундда “GeoGuessr”нинг энг яхши ўйинчисини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Уни ишлаб чиққан талабалар, компаниялар ушбу нейротармоқдан сизни қаерга саёҳат қилганингизни аниқлашлари, шунингдек, инсонни таъқиб қилиш каби нотўғри йўлларда фойдаланишлари мумкинлигидан хавотирдалар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг