Суҳбатга муҳтож чеҳралар
Остонасига қадам қўяркансиз, бирдан баданингизда чумоли ўрмалагандек бўлади. Йўқ бу нуронийларга эмас... шу аҳволда қолдирган фарзандлар,яқинларига саволларингиз кўпайгандан кўпаяверади. Одамлар суҳбатига муҳтож бу чеҳраларни кузатиб, ўзингизга мен фарзандларимни қандай тарбиялаяпман, дея савол берасиз, бераверасиз...

Фарғона шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари 8 март аёлларимиз байрами муносабати билан уларни табриклаш,кўнгилларини кўтариш, ширин суҳбат қуриш мақсадида “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида бўлишди. 52 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган онахонларни байрам билан табриклаб уларга совғалар улашди.

Таъкидлаш жоизки, аёлларимиз, мунис опа-сингилларимиз қаерда, қандай аҳволда бўлишмасин, барибир улар мунис ва мўтабарлигича қолаверишади. Оналаримиз учун ҳар кунимиз 8 март бўлаверсин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг