Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилади

17:18 17 Январь 2024 Сиёсат
292 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштириш бўйича процессуал кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунлардан келиб чиқиб, ягона суд амалиётини таъминлаш, қонунчиликдаги айрим бўшлиқларни ҳамда зиддиятларни бартараф этиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлашга, улардаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга, фуқароларнинг Конституцияда белгиланган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер