Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро Д.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали субсидия асосида кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг