Стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда давлат аралашуви камайтирилади — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги танаффусдан сўнг халқ вакиллари “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишмоқда.
Қонун лойиҳасида стандартлаштириш соҳасида манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаштириш, жаҳон бозорида товар айирбошлашдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, илмий-техник тараққиёт жараёнига кўмаклашиш ва стандартлаштириш соҳаларда ҳамкорлик қилиш ҳамда стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда давлат аралашувини камайтириш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида стандартлаштириш тизими халқаро амалиёт билан уйғунлаштирилади. Бунда маҳсулотлар (хизматлар) ва жараёнларнинг сифати, уларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигининг ошишига эришилади.
Шунингдек, лойиҳада кўзда тутилган нормалар сифатсиз маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва амалиётда фойдаланилишининг олдини олади, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга, фуқаролар, жамият ва давлатнинг сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳуқуқий нормаларнинг самарали ишлашига асос бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг