С.Сафоев ЖИДУ профессор-ўқитувчи ва талабалари билан онлайн видеомулоқот қилди

10:13 11 Июнь 2020 Сиёсат
844 0

2020 йил 10 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари, талабалар, докторант ҳамда тадқиқотчилар билан видеоконференсалоқа тарзида онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Унда пандемиянинг оқибатлари ва халқаро муносабатларнинг долзарб масалалари борасида сўз юритилди.

Хусусан, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳодиса сифатида умумий хусусиятлари, унинг геосиёсий, молиявий, иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий соҳаларга таъсири ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, дунёдаги ҳозирги эпидемиологик вазият сўнгги юз йил ичида глобал миқёсдаги биринчи ноҳарбий инқироз эканлиги, бу энг аввало, инсон фаолияти натижаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Шунингдек, пандемия давлатлараро муносабатлардаги мавжуд ўзаро ишончсизликка асосланган муаммоларни юзага чиқаргани, глобаллашувнинг холис жараёнлиги ва давлатларнинг ўзаро боғлиқлигини намойиш этганлигига урғу берилди. Учрашувда коронавируснинг жамиятга ва давлат тузилмалари фаолиятига таъсири масалалари бўйича ҳам тушунтириш берилди.

Пандемия Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида коронавирус эпидемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорликни кучайтиргани ва ўзбек давлатчилигининг тўла шаклланиб улгурганини намойиш этгани қайд этилди.

Бундан ташқари, учрашувда Университет профессорлари томонидан ҳам коронавирус пандемиясининг оқибатларини қайта кўриб чиқишда комплекс ёндашув ҳамда назарий ва амалий синергиянинг муҳимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, ҳозирги шароитда Ўзбекистон аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишнинг кейинги босқичлари, пандемия билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишдаги чора-тадбирлар, эпидемиянинг келиб чиқиши ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик истиқболларига оид саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер