“Спиртной”и бор зиёфат 9 миллион сўмга тушди
Иллюстратив фото
Собиқ синфдошлар узоқ йиллик айрилиқдан сўнг бир даврада жамландилар. Мириқиб суҳбат қуришди, мактаб чоғларни хотирлашди. Дастурхонда барча нозу неъматлар муҳайё эди. Гурунг қизиб, болалик чоғларида синфнинг олғир болаларидан бўлганлигини эслашиб, ҳатто бир қанча “спиртной”ларни бўшатиб қўйишганини ҳам сезмай қолишди. Ахийри, зиёфат тугаб, барча тарқалди...
Аброр эса аранг оёқда турар, шундай бўлсада, сир бой бергиси келмасдан машинасига ўтирди. Марҳамат тумани кўчаларида автомашина радиосида ижро этилаётган ашулага жўр бўлиб кетаётган маҳал йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилди.
- Ака тинчликми,- деди, у машина ойнасидан бошини ҳиёл кўтараркан.
- Ҳурматли фуқаро, назорат учун ҳужжатларингизни тақдим этсангиз,-ходим ҳайдовчига юзландию, ундан ароқнннг ҳиди келаётганини англади. -Спиртли ичимлик истеъмол қилган кўринасиз, сизни тиббий кўрикдан ўтказишимиз лозим.
- Йўқ, мен ҳеч қаерга бормайман, ҳеч қандай текширувдан ҳам ўтмайман,- оёқ тираб туриб олди Аброр.
- Олдин ҳам маст ҳолда автомашинани бошқарганингиз учун “права”нгиздан айрилган экансиз. Бу ҳолат яна такрорланяпти. Сизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришга тўғри келади, - тушунтирди осойишталик посбонлари.
Орадан бир муддат ўтиб, иш судгача ошди. Оқибатда Аброр Суклтонов ( айрим сабабларга кўра исм-шариф ўзгартирилган) га 9 млн. сўм жарима қўлланди. У жарима пулини тўларкан: “Эҳ, аттанг... Шу зиёфатда ичмасам бўларкан”,- дея афсусландию, бироқ энди кеч бўлганди. Айтадиларку: “Сўнгги пушаймон ўзингга душман”
Ойистахон АБДУРАҲМОНОВА,
МИБнинг Андижон вилоят бошқармаси катта инспектори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг