«SpaceX» АҚШ разведкаси учун айғоқчи сунъий йўлдошлар тармоғини яратади

16:28 18 Март 2024 Дунё
1271 0

Америкалик тадбиркор Илон Маскга тегишли SpaceX компанияси Америка разведкаси билан махфий шартнома доирасида юзлаб жосуслик сунъий йўлдошлари тармоғини яратмоқда. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Манбаларнинг сўзларига кўра, компания 2021 йилда Пентагон қошидаги АҚШ Ҳарбий космик разведка миллий бошқармаси билан имзоланган 1,8 млрд, АҚШ долларлик шартнома бўйича, «Starshield» тармоғини яратиш учун масъул этиб белгиланган.

«Reuters» АҚШ Мудофаа вазирлиги қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган паст орбитали сунъий йўлдош тизимларига катта сармоя киритганини даъво қилмоқда.

Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, агар муваффақиятли амалга оширилса, «SpaceX» тармоғи АҚШ Қуролли Кучларининг Ернинг деярли исталган нуқтасида потенциал нишонларни тезда аниқлаш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер