Сўз — гул, иш — мева

08:02 24 Июнь 2021 Жамият
1009 0

Буюк аждодимиз Муҳаммад Хоразмийнинг бир ҳикмати бор: «Сўз — гул, иш — мева», Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган имтиёзларнинг натижадорлиги юзасидан солиқ органи ходимлари халқ муаммолари ечимларига эътиборни кучайтирган.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жалол Маҳмадўстов Сергели туманида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди. Янгиҳаёт ва Сергели туманидаги «ёшлар дафтари», «темир дафтар» ва «аёллар дафтари»га киритилган ёрдамга муҳтож аҳоли билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам бериш масалалари бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Турли соҳаларда ўқиётган ва ишлаётган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ва фаолиятида муаммога дуч келган ҳамда тадбиркорлик қилишни ният қилган йигит-қизларнинг фикрлари эшитилиб, муаммолари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан, мазкур туманда IТ йўналиши бўйича ўз фаолиятини олиб бораётган Қурбонов Aбубакир ва ўзи каби 10 нафар ёшларнинг аксарияти тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун ер ҳамда кредит олиш масалалари ва зарур техника ва асбоб-ускуналар етишмовчилиги бўйича мурожаат қилишди ва уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилди ва уларнинг мурожаатлари қаноатлантириладиган бўлди.

Бизнес режаси бор, лекин фаолиятини йўлга қўйишда муаммолари бўлган Юсупов Aбдураззоқ ва яна 3 нафар ёшлар ҳам субсидия масаласи бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари мурожаатчиларнинг вазиятларини ўрганиб, уларнинг масалалари юзасидан керакли чора тадбирлар кўрилишини таъминлаш мақсадида туман солиқ инспекция раҳбариятига қатор топшириқлар олишди.

Турмуш тарзи оғир бўлган Яхёхўжаев Фозилжонга олийгоҳда таълим олиши учун контракт пули тўлаб бериладиган бўлди. Шунингдек, ҳарбий хизматга лаёқатли аммо ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга имкони йўқ ёшларга ҳам амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Учрашув сўнгида мазкур туманнинг кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлари велосипед ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Янгиҳаёт ва Сергели туманлари йигит қизлари бўлиб ўтган учрашувдан жудаям хурсанд бўлишди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер