Сўз эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир — Содиқ Сафоев
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бу ҳақидаги фикрларини бугун Халқаро пресс-клубда "Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари" мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида айтиб ўтди.
— ОАВ — бугун халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда, — деди у. — Бу жараён. Балки ҳали кўп чўққиларга етканимиз йўқдир, лекин силжишларни инкор қилиш мумкин эмас.
БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг эътирофи бўйича, сўз эркинлиги — инсон ривожланишининг ажралмас омили. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унга демократиясиз, сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди.
Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг